“Аrabnews” хабар беришича, шу ҳафта Япония Бош вазири Фумио Кисида марҳум Синдзо Абенинг 2020 йилги ташрифидан кейинги биринчи сафарини Яқин Шарққа амалга оширади.
Кисида 16 июлда Жиддага, кейин БААга ва 19 июль куни Қатарга боради. Сафар Япониянинг Форс кўрфази давлатлари билан алоқасини яхшилаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни, хусусан, барқарор нефть таъминотини мустаҳкамлашга қаратилган.
Уч мамлакат Японияга етказиб берадиган нефть умумий хом импортининг 80 фоизини ташкил этади. Умумий нефть импортининг 40,68 фоизи Саудия Арабистони ҳиссасига тўғри келади.
Дунёда энергия таъминоти борасида ноаниқлик ҳукм сураётган бир пайтда Кисида араб давлатларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали нефть бозорини барқарорлаштиришга ундамоқчи.
Яқинда БААда бўлиб ўтадиган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (COP28)да Кисида Яқин Шарқ давлатлари билан водород ва аммиакдан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш орқали иссиқхона гази чиқиндисини камайтириш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилади, бу кун чиқар юрт тарғиб қилаётган усуллардан биридир.
Кисида ўтган йил уч давлатга ташриф буюришни режалаштирган, аммо унинг сафари СОVID-19 сабаб бекор килинганди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА