Туркиянинг “Baykar” компанияси Украинада айни русумдаги учувчисиз учиш аппарати ишлаб чиқариладиган завод қурилишини бошлади. Бу ҳақда Украина стратегик саноат вазири Александр Камишин миллий телемарафон эфирида маълум қилди, дея хабар берди “АзeрТАЖ”.
– Украинада бир неча йилдан бери тилдан тушмаётган “Bayraktar” заводи қурилиши, аллақачон, бошланган, – деди Камишин. – Гап шундай учоқларни Украинада ишлаб чиқариш ҳақида кетяпти.
Вазир завод барпо этиш бўйича реал қадамлар қўйилганини таъкидлади.
Украинанинг Анқарадаги элчиси Василий Боднар 2022 йил августда ўзи учар қурилма ишлаб чиқарадиган завод бир неча ойда тикланиши, корхона 2023 йилда иш бошлаши мумкинлигини айтган. Кейинроқ эса ҳарбий ҳаракатлар туфайли бу режа ўзгарганини қайд этганди.
ЎзА