Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ёшлар куни” муносабати билан 25 июнь куни “Янги нафас”, “Ватан қалқони” оммавий югуриш мусобақалари ҳамда Халқаро олимпия кунига бағишланган “Olympic day“ мусобақаси ўтказилади. Шу муносабат билан Тошкентдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.

Эртага 23 июнь куни соат 00:00дан 25 июнь куни соат 10:00гача:

– Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;

25 июнь куни соат 05:00дан соат 08:00 гача:

– Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб, Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;

– Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб, Рим католик черковигача.

Ҳайдовчилардан узр сўраган ҳолда, уларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз, дейилади хабарда.

 

ЎзА