Дунёдаги кўпчилик хакерлар хитой тилида сўзлашади, бу борада иккинчи ўрин рус, учинчи ўрин испан ва португал тилларига тегишли, деди “Лаборатории Касперского” раҳбари Евгений Касперский “РИА Новости”га.

– Малакали ва малакасиз кибер жиноятчиларнинг кўпчиллиги хитой тилида сўзлашади. Иккинчи ўринда рус тили, кейин қайси тил эканини айтишим қийин, эҳтимол испан-португал тилидир, – деди у Петурбург халқаро иқтисодий форумида.

Дарвоқе, Касперский таъкидлашича, “учинчи ўрин” деганда гап Испания эмас, балки Лотин Америкаси ҳақида бормоқда.

Маълумки, қамоққа олиш, тергов билан боғлиқ ишлар Испанияда эмас, балки Лотин Америкасида кўпроқ кузатилади.

Мутахассис фикрича, кейинги ўринлар турк ва инглиз тилларига тегишли.