Табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар доим давлат ва жамият ҳаёти учун муҳим масалалардан бири бўлиб келган.

Айниқса, экологик муаммолар жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ҳамда глобал муаммога айланган бугунги шароитда мазкур масала янада долзарб аҳамият касб этади. Маълумотларга кўра, ҳар йили дунёда 7 миллион киши ҳаво ифлосланиши таъсиридан вафот этади. Газ ифлосланишидан келиб чиқадиган касалликларни даволаш учун йилига тахминан 1 триллион доллар сарфланади. Ҳар соатда 1692 гектар унумдор ер чўлга айланади.

Экология муаммоси халқаро даражада атроф-муҳит муҳофазаси мавзуси сифатида илк маротаба 1972 йилда Стокгольмда ўтказилган БМТ конференциясида муҳокама қилинган. Мазкур конференцияда инсон фаровон ва юқори қадр-қимматга эга ҳаётни тақозо этадиган муҳитда яшамоғи лозим деган ғоя илгари сурилган.

Табиатдаги глобал иқлим ўзгаришлари, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазиятнинг тобора кескин тус олаётгани сабабли экологик масалалар Асосий Қонунимиздан ўрин олган. Жумладан, Бош қомусимизнинг муқаддимаси, 9-боби, 49, 79, 115-моддаларига бу борада янги нормалар киритилганини алоҳида қайд этиш керак.

Ушбу нормалар ҳақида батафсил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати маълумот беради

Батафсил:

М.Турдалиева,

H.Абдувоитов ЎзА