Адлия вазирлиги томонидан #xotirakuniadliya хештеги билан флешмобга старт берилди

Мазкур хэштег билан вазирлик ходимлари уруш йилларига бағишланган турли видео ва расмларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришни режалаштиришган.

Бу саъй-ҳаракатлар аждодларимизнинг букилмас иродаси ва қаҳрамонлик ҳаракатлари, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари хотирасига ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оилаларига эҳтиром кўрсатиш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги:

“Ҳарбий йиллар ҳақида энг яхши ҳикоя” (бобо-бувиларнинг ҳикоялари, уруш ҳаёти ҳикоялари, адлия ветеранларнинг ўз ишлари ҳақида ҳикоялар, мустақил Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг ҳикоялари ва ҳ.к.). Бунда ҳажм эмас ижодкорлик ва қизиқарли баён этиш маъқулланади;

3102abee35681f774ee6d.jpg

“Хотира ва қадрлаш куни учун энг яхши табрик” (табрик шеърий, насрий, видеоролик кўринишида, табрик матнларини ўқиш, қўшиқ куйлаш шаклида бўлиши мумкин).

Ижодий ишлар Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифасига жойлаштириш мумкин.

Энг кўп лайк тўплаган постлар учун Адлия вазирлигининг махсус совғаси тайёрланган.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан бошланган акцияни вазирлик ходимлари бошлаб берди. Улар жойларда уруш гувоҳларининг уйларига бориб, улар ҳолидан хабар олишди. Турли масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

ЎзА