Судан можароси қарама-қарши томонлари ўртасида воситачи бўлиб турган Саудия Арабистони ва АҚШ вакиллари 10 июндан амал қила бошлаган 24 соатлик ярашув пайтида жанговар ҳаракат суръати пасайганини таъкидлашди, дейилади Саудия Ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқ орқали тарқатган хабарда.
Баёнотда, жумладан, шундай дейилган: “Судан қуролли кучлари ва Тезкор ҳаракат кучлари 10 июндан бошланган ўт очишни тўхтатиш тартиби чоғида қўшинлар устидан самарали назорат ўрнатганини намойиш қилди. Натижада ҳарбий ҳаракат суръати пасайди, гуманитар ёрдам юкини етказиш имкони пайдо бўлди. Қолаверса, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш сари дадил қадам ташланди”.
Бинобарин, ахборотда қисқа муддатли сокинлик вақти тугагач, томонлар қайтадан фаол ҳарбий ҳаракат бошлаб юборгани афсусланарли экани ҳам таъкидланган.
Суданда 15 апрелдан буён нотинчлик ҳукм сурмоқда.