Украина Хитойнинг “ядро соябони” остида, томонлар бу борада ҳамкорлик қилишга шартлашиб олган, дея баёнот берди Япония Бош вазири Фумио Кисида.
“Украина “ядро соябони” остида ҳимояланганми?”, деган саволга кун чиқар юрт ҳукумати бошлиғи “Хитой билан Украинанинг самарали ҳамкорлик бўйича шартномаси борлиги менга маълум”, мазмунида жавоб берган.
Кисида таъкидлашича, Украинага ядро қуроли ишлатилган ҳолда бостириб кирилса ёки шундай таҳдид пайдо бўлса, Хитой Украина хавфсизлигини кафолатлашга рози бўлган.
Аввалроқ Хитойнинг Евросиё ишлари бўйича махсус вакили Ли Хуэй ХХР Украина можароси сабабини аниқлашга чақираётган Европа мамлакатлари қўллаб-қувватланишини маълум қилиб, урушни тўхтатиш йўллари шундан келиб чиқиб қидирилиши кераклигини айтган эди.