Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида «Call-center» ишга туширилди.
«Call-center» орқали Ўзбекистон Республикаси сайловига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.
«Call-center» рақами: 1200
1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.
ЎзА