Ўзбекистон Республикаси ФВВ мамлакатимиз аҳолисини иссиқ об-ҳаво шароитида қандай ҳаракатланиш кераклиги бўйича огоҳлантирди. Унга кўра, аномал иссиқда қуйидаги тавсияларга амал қилиниши мақсадга мувофиқдир.
1. Кўпроқ сув ичиш
Тўғри сув ичиш тартиби организм фаолиятини яхши ишлаши ва сув-туз балансинининг меъёрлаштирилишига қулай шароитлар туғдиради. Иссиқ кунда сув истеъмоли ҳажмини кўпайтириш керак. Бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув емас, аксинча, оддий ичимлик сувини истеъмол қилиш керак. Сурункали касаллик мавжуд бўлса, шифокор тавсиясига риоя қилиш керак.
2. Уйда бўлинг!
Энг иссиқ пайтда, соат 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмаслик ва айниқса, қуёш тагида юрмасликка ҳаракат қилинг. Кунингизни шундай режалаштиринг-ки, бу вақтда ёки ишда, ёки уйда бўлинг.
3. Кўпроқ душ қабул қилинг
Мунтазам равишда тозаланиш баданнинг эффектив нафас олишига ёрдам беради. Сув хона ҳароратидек бўлиши керак. Унутманг! муздек сув билан ювиниш орқали тана ҳароратининг кескин ўзгариши пневмония касаллигига олиб келади. Aлбатта, очиқ сув хавзаларда чўмилиш мумкин, аммо таъқиқланган ҳавзаларда чўмилиш қатъиян ман этилади.
4. Эрталаб ва кечқурун кўпроқ ҳаракат қилинг
Бундай иссиқ кунда камҳаракатлилик гипертония, юрак-томир касалликлари ва тромбоз ривожланишига олиб келади.
5. Озиқланиш рационини ўзгартиринг
Иссиқ кунда кўпроқ совуқ таомлар истеъмол қилинг. Ёғлик сут ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилманг, аммо балиқ ва сабзавотлар махсулотларидан воз кечманг. Сутли маҳсулотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим-ки — расталарда қуёш нури тушиб турган ҳамда истеъмолга яроқлилик муддати ўтиб кетган маҳсулотларни харид қилмаслик керак.
6. Aлбатта таомларни туз билан танновул қилинг
Чунки юқори ҳароратда, тананинг терлаши натижасида кўп миқдорда натрий моддаси йўқотилади. Синтетик матодан тайёрланган кийимларни киймасликка ҳаракат қилинг.
7. Кепка, шляпа ёки панамкалар кийишдан уялманг
Офтоб уриши асосан бош қизиганда содир бўлади. Аслида саломат бўлай деган инсон, камида кунига 2 ярим 3 литр сув ичиб туриши мақсадга мувофиқдир.
М.Эшмирзаева, Н. Абдувоитов, ЎзА