AҚШ президентлиги учун курашда мағлуб бўлган демократ Камала Харрис сайловда ғалаба қозонган республикачи рақиби Дональд Трампга қўнғироқ қилиб, уни табриклади ва мағлубиятини тан олди.
Харриснинг ёрдамчиларидан бири CNN телеканалига билдиришича, вице-президент ҳокимият тинч йўл билан алмашиниши муҳимлигини таъкидлаган ва Трамп барча америкаликларнинг президенти бўлишидан умидвор эканини айтган.
Сайловдаги мағлубиятини расман тан олган Харрис бугун маҳаллий вақт билан соат 16:00 да нутқ сўзлаб, сайлов натижаларига баҳо бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни AҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловида Дональд Трамп етарли овоз олиб, яна мамлакат президенти бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди.
У 2025 йил 20 январда расман қасамёд қилади.