Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Sahmnews” электрон нашрида “Ўзбекистонда “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” ташаббуси илгари сурилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Муҳаррир Аҳмад Азойир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг Танлаб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (CAP) барқарор қиймат занжирини рағбатлантиришга қаратилган OCOP лойиҳаси мамлакатимизда ҳам йўлга қўйилаётганини таъкидлаган.
Нашр хабар беришича, яқинда Техник ишчи гуруҳ томонидан ташаббусни амалга оширадиган Миллий ишчи гуруҳни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги илк йиғилиши бўлиб ўтган. Учрашувда ширин гилос учун барқарор қиймат занжирини яратиш, кичик фермерларга фойда келтириш, маҳаллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Мақолада Европа ва Марказий Осиёнинг 11 давлатида муайян қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан Албанияда каштан, Озарбайжонда анор, Қозоғистонда олма, Туркияда анжир танлаб олиниб, тарғиб этилаётганига ҳам эътибор қаратилган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА