Тезкор-қидирув тадбир давомида автомашина Нукус шаҳри “Боз овул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” канали бўйида топилган ва ҳужжатлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Нукус шаҳри Тахтакўпир кўчасида яшовчи 17 ёшли К.Б. содир этганлиги аниқланди.
Ҳозирда К.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА