“Tashkent city”даги “Congress Hall” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди давом этмоқда.
Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастури билан таништирмоқда.
Номзод йўл-транспорт соҳасидаги режаларга тўхталди:
– авиақатновлар сони 4 марта оширилади;
– Тошкент – Самарқанд, Навоий – Бухоро йўналишларида қўшимча тезюрар темир йўллари қурилади;
– темир йўл соҳасига хусусий сектор жалб қилиниб, хизматлар сифати рақобатбардош нархлар асосида белгиланади;
– 6 та йирик аэропорт модернизация қилинади, хусусий авиакомпаниялар сони 10 тага етказилади;
– 2030 йилга қадар туман марказларидан ҳар бир қишлоққача – жами 5,5 минг километр цемент-бетон йўллар қурилади ва жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олинади.
– Тошкент – Самарқанд ва Тошкент – Фарғона водийси йўналишларида хусусий шериклик асосида янги автомобиль йўллари қурилади.
ЎзА