Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Маҳкамова ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

«Афросиёб» поездида қадимий кентга келган олий мартабали меҳмонни вилоят ҳокими Э. Турдимов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Сингапур Президенти Самарқанд билан танишувни зиёратдан бошлаш мақсадида Имом Бухорий мажмуаси томон йўл олди.

ЎзА.