Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) тақсимловчи директори Кристалина Георгиеванинг фикрича, АҚШ давлат қарзлари охирги нуқтага яқинлашаётган бир шароитда ҳам дефолтни четлаб ўта олади.
“Тарих гувоҳлик берадики, АҚШ дефолт таҳдидига қарши курашади, масала ҳал бўладиган соат яқин”, – деди жамғарма раҳбари Дохада бўлиб ўтган Қатар иқтисодий форумида сўзга чиқиб.
У дунёнинг барча марказий банкларини инфиляция хавфи қаршисида қатъий пул-кредит сиёсатини сақлаб қолишга чақирди. Шунингдек, у юқори инфиляция 2024-2025 йилларда ўзгариши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.