Ереван Россия билан ҳамкорлик қилгани учун ғарб санкцияларидан хавотир олмоқда, деб баёнот берди Арманистон бош вазири Никол Пашинян Чехияда чиқадиган «Respekt» журналига берган интервьюсида.

“Имкон бор жойда, биз Россия сўровини қувонч билан қарши оламиз. Санкциялар — бизнинг қизил чизиғимиз. Биз буни Россияга аниқ айтганмиз: бизнинг сизга зарар етказиш ниятимиз йўқ, бироқ ўзимиз ҳам санкцияга дуч келишни истамаймиз. Бу ерда ҳеч қандай яширин нарсанинг ўзи йўқ”, — дея таъкидлаган Арманистон ҳукумати раҳбари.

Унинг айтишича, Украина воқеалари туфайли юк ташиш бўйича логистик занжир издан чиқди ёки умуман ишламаяпти. Россияга тўғридан тўғри жўнатилаётган товарларнинг кўп қисми ҳозирда учинчи мамлакат орқали етказилмоқда.

“Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқ (ЕАЭС) аъзосимиз ва Россия билан жуда қалин иқтисодий алоқа олиб борамиз, Арманистон бизнеси сўнгги пайтда яратилган кўплаб дастурларда иштирок этишни хоҳлайди”, — деди Пашинян.

Арманистон бош вазирининг қўшимча қилишича, Ереван санкция рўйхатига тушган товарлар бўйича шаффоф бўлишга интилмоқда, бу борада Евроиттифоқ, АҚШ ва Россия  билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Март ойи бошида Пашинян Арманистон Москвага ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун ёрдам бермаётганини маълум қилганди.