Хитой халқаро майдонда Европанинг стратегик мустақиллиги тарафдори. Бу ҳақда ХХР Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ташқи ишлар комиссияси раҳбари Ван И Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто билан учрашув чоғида айтган.
Ван Ининг “совуқ уруш давридаги менталитетининг тикланиши ва блоклар қарама-қаршилигининг вужудга келиши Европанинг узоқ муддатли ривожланишига ёрдам бермайди”, деган сўзларидан иқтибос келтиради Хитой ТИВ матбуот хизмати.
“Хитой Венгрия билан кўп томонлама ва халқаро муносабатларни демократлаштиришга кўмаклашиш ниятида”.
Унинг қайд этишича, Пекин Будапештнинг Хитойга нисбатан дўстона сиёсатини юксак қадрлайди. “Бу Венгрия давлати ва халқи манфаатларига, Хитой ва Европанинг умумий манфаатларига ҳамда ҳозирги ривожланиш тенденцияларига мос келади”, деб қўшимча қилган Ван И.
ЎзА