Япония ҳукумати келгуси уч йил давомида Африкада барқарорлик, тинчлик ва тараққиётни таъминлаш соҳасига 500 миллион доллар ажратишини режалаштирмоқда. NHK телеканали тарқатган хабарга кўра, Япония бош вазири Фумио Кисида Ганада журналистларга шу ҳақда маълум қилган.
Бундан ташқари, Кисида ва Гана Президенти Нана Акуфо-Аддо музокара чоғида бир қатор халқаро масалалар, жумладан, Судан ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилишган. Фумио Кисида Гана Япониянинг муҳим ҳамкори эканини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасида алоқаларни янада чуқурлаштириш нияти борлигини маълум қилган.
Хабарда айтилишича, Япония бош вазири Африкада давом этаётган сафари чоғида Кения ва Мозамбикда ҳам бўлади.