2023 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича, АҚШ ва Хитой ўртасида амалга оширилган савдо айланма ҳажми 13,1 фоизга қисқариб, 161,587 миллиард долларни ташкил этди. Хитой божхона бош бошқармасининг пайшанба куни эълон қилган статистика маълумотларида ушбу рақамлар келтирилмоқда.
Шундай бўлсада, Қўшма Штатлар АСЕАН ва Евроиттифоқ билан бир қаторда Хитойнинг энг йирик савдо шериклари учлигида қолмоқда.
Хитой божхонаси маълумотларига кўра, Хитойнинг АҚШга қилган экспорти январь-март ойларида йиллик ҳисоб бўйича 17 фоизга тушган ва 115,237 миллиард долларни ташкил этган. Ўз навбатида, АҚШ Хитойга 46,350 миллиард долларлик товар олиб кирган. Бу ҳам ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 1,7 фоизга кам.
2022 йил якунлари бўйича Хитой билан АҚШ амалга оширган савдо-сотиқ 0,6 фоизга ошган ва жами 759,427 миллиард долларни ташкил этган.