Афсонавий баскетболчи Майкл Жорданнинг кроссовкаси аукционда нақ 2,2 миллион долларга сотилди. Бу рекорд даражадаги юқори нарх дейилади BBC тарқатган хабарда.
Air Jordan 13 Майкл Жорданнинг савдога қўйилган энг қиммат буюмига айланди. Sotheby’s кимошди савдо уйи уни 2 дан 4 миллион долларгача баҳолаганэди.
Ушбу савдо Жорданга аукционга қўйилган эсдалик спорт буюмлари бўйича энг қиммат спортчи мақомини беради.
Спортчининг 1998 йилда Миллий Баскетбол Ассоциацияси (МБА) финалида кийган майкаси ўтган йили 10,1 миллион долларга сотилган эди.
2021 йилда эса Майкл Жорданнинг бошқа бир пойафзали, Nike Air Ships кроссовкаси аукционда 1,47 миллион доллар эвазига ўзининг янги эгасини топганди.
Майкл Жордан МБАнинг олтита финал учрашувида ғолиб бўлган, икки марта олимпиада олтин медалига муносиб кўрилган ва яна кўплаб совринларни қўлга киритган. У барча замонларнинг энг буюк спортчиларидан бири ҳисобланади.