Американинг “Tesla” компанияси ХХР Шанхай шаҳрида “Megapack” аккумуляторлари ишлаб чиқариш бўйича иккинчи мега заводи барпо этилишини маълум қилди.
Мазкур мажмуа фойдаланишга топширилиши энергия тизимини барқарорлаштириш, электр узилиши олдини олишга ёрдам беради.
“Синьхуа” агентлиги хабарига кўра, янги завод қурилиши жорий йил учинчи чоракда бошланади, ишлаб чиқариш эса 2024 йил иккинчи чоракда йўлга қўйилади.
“Tesla”нинг янги ишлаб чиқариш майдони биринчи босқичда умумий қуввати 40 ГВт/с энергия билан йилига 10 минг дона “Megapack” аккумулятори ишлаб чиқаради. Тайёр маҳсулот бутун дунё бўйлаб сотилади.
Г. Абдуллаева, ЎзА