АҚШ Президенти Жо Байден бундан уч йил аввал коронавирус пандемияси туфайли мамлакатга жорий қилинган ва ҳозиргача давом этиб келаётган фавқулодда вазият режимини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади, дейилади Оқ уй тарқатган хабарда.
Фавқулодда вазият режими 2020 йил 31 январда жорий қилинган эди. Шундан буён мамлакатда турли чеклов чоралари амал қилиб келинаётган эди. Аввалроқ Оқ уй конгрессга ушбу режимни яна бир ойга чўзмоқчи ва шундан кейин бекор қилмоқчи эканини маълум қилганди. Бироқ қонун чиқарувчилар фавқулодда вазият режимини зудлик билан бекор қилиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади, дейилади хабарда.