Хитой жанубидаги Хайнань провинцияси Хайкоу шаҳрида III Халқаро истеъмол товарлари кўргазмаси бошланди, деб хабар берди “Синьхуа”.

Анжуманда 60 мамлакатнинг 3100 бренди маҳсулоти намойиш қилинган. Таъкидлаш жоиз, 300 дан зиёд компания мазкур кўргазмада илк бор иштирок этмоқда.

15 апрелгача давом этадиган Хайнань кўргазмаси ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, хорижий бозордан юқори сифатли маҳсулот импортини кенгайтиришга хизмат қилиши эътироф этиляпти.

Г. Абдуллаева, ЎзА