“Альянс бош котиби ва расмий Стокгольмнинг баёнотига қарамай, Туркия Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллаши ҳали “узоқ нуқтада” турибди, деб баёнот берди мамлакат ташқи сиёсат идораси раҳбари Мавлуд Чавушўғли, – A Haber нашрига берган интервьюсида.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Финляндиянинг альянсга аъзо бўлиши маросимидан кейин, Швеция ҳам Шимолий альянс шартномасига қўшилишнинг барча шартларини бажаргани ҳақида айтган эди. Ўз навбатида, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли терроризмга қарши кураш Анқаранинг Швецияни НАТОга аъзо бўлишини маъқуллаш шарти ҳисобланади, деди.
2023 йилгача Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишини 30 аъзо мамлакатдан 28 таси маъқуллаган эди.
Венгрия ва Туркия Швеция аризасини финларникидан алоҳида тарзда кўриб чиқиш истагини билдиришган. 31 март куни альянснинг барча аъзоси Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини ратификация қилди. Швециянинг аризаси эса ҳамон Венгрия ва Туркия томонидан маъқулланмаяпти.