Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилиши айтилганди.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда учинчи тоифага батафсил тўхталди.

116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.

Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини  “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.

ЎзА