“Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида қайд этилишича, сўнгги 20 йил ичида ер юзи бўйлаб 1 660 нафар журналист ҳалок бўлган. Шу даврда 280-300 журналист йўқ қилинган Ироқ ва Суриядан кейин Афғонистон ҳам ҳамон оммавий ахборот воситалари вакиллари учун хавфли давлат бўлиб қолмоқда.
Журналистлар тўғридан-тўғри ёки буюртма асосида, оммавий ҳужум натижасида ўлдириляпти, давлатлар аро низолар қурбонига айланяпти.
Ҳисоботга, шунингдек, ҳамкасбларимиз учун хатарли жойлар сифатида Яман, Фаластин ва Сомалининг турли ҳудудлари киритилган.
ЎзА