Таниқли халқаро эксперт – Россия давлат  гуманитар  университети президенти, тарих фанлари доктори, профессор, РФ тарих жамияти кенгаши аъзоси, РФА академиги Ефим Иосифович Пивовар мамлакатимиз Конституциясига ўзгариш киритиш мавзусини муҳокама қилар экан, бу жараён мамлакатимиз учун муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади:

– 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдуми Ўзбекистон учун ғоят муҳим воқеа.

Янги Ўзбекистон Конституциясида инсон ҳуқуқи муҳофазаси, шунингдек, аёллар ва болалар ҳуқуқини кенгайтиришга жиддий эътибор берилган. Шу билан бирга фуқаролар эркинлигини мустаҳкамлаш, жумладан, оммавий ахборот воситалари ҳуқуқини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгаришлар таклиф қилинган.

Ишончим комилки, бу янгиликлар республика иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётини жадал ривожлантириш имконини яратади. Инсон ҳуқуқи ҳимоя қилиниши эса янада барқарор, адолатли жамият тузишга ёрдам беради.

Ўз навбатида Конституциявий ислоҳот Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро қулай инвестиция муҳитини яратиш гарови бўлиб хизмат қилади.

Ғ.Хонназаров тайёрлади.

ЎзА