Бугун Пекин шаҳрида Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар берди “The National” газетаси.
Мулоқот давомида томонлар ўзаро элчихоналарни очиш, ҳаво қатновини тиклаш ва ҳар икки мамлакат фуқароларига виза бериш тартибини соддалаштиришга келишиб олдилар.
Нашр маълум қилишича, Қироллик ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида, деярли, йигирма йил олдин имзоланган хавфсизлик келишуви тикланиши ҳам режалаштирилган. Мазкур ҳужжат террор, гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси ва жиноий даромадни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.
Г.Абдуллаева, ЎзА