Араб Давлатлари Лигаси, Миср, Қатар, Иордания, Туркия, Саудия Арабистони, Эрон Исроил хавфсизлик кучларининг Қуддусдаги Аль-Ақсо масжидига ҳужумини расман қоралаб чиқишди. Бу ҳақда бугун “Arab Africa” портали хабар берди.

5 апрелга ўтар кечаси, Рамазон ойининг қизғин палласида исроиллик қўшинлар зиёратчиларни пистирмада кутиб турган экстремистларга қарши операция баҳонасида Қуддусдаги Аль-Ақсо масжидига ҳужум қилди.

Фуқароларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ, шовқинли гранаталар ва резина ўқлардан фойдаланилган. 400га яқин одам ҳибсга олинган.

Бунга жавобан Ғазо секторидан масжид ҳудуди томон тўққизта ракета отилган. Улардан тўрттаси Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган.

ЎзА