“Sun Media” ахборот агентлиги бош муҳаррири ўринбосари, Сингапурдаги “Indiplomacy” журнали етакчи муҳаррири Саид Жаъфар Алкофф Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳот ҳақида фикр билдирди:
– Ҳар қандай давлатда конституциявий ислоҳот муҳимлигини эътироф этиш жоиз. Зеро, айни жараён ҳуқуқий асосни модернизация қилиш, такомиллаштириш имконини яратиб, пировардида фуқаролар ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади. Қарор қабул қилишга жамоатчиликни жалб этиш қарори эса Ўзбекистоннинг барқарор, гуллаб-яшнаган келажагини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Овоз беришда аҳолининг кенг иштироки янада демократик тизим яратиш йўлидаги дадил қадамдир.
Муаллиф яна шундай дейди:
– Мамлакат раҳбарияти фуқаролар томонидан асосланган қарор қабул қилиниши мамлакат тараққиётини қўллаб-қувватлаш салоҳиятига нисбатан ишонч ва ҳурматни ифодалайди. ОАВ миллий референдум олдидан содир бўлаётган воқеалар тўғрисида фуқаролар хабардорлигини таъминлаши керак.
Хулоса ўрнида таъкидлашни истардимки, конституциявий ислоҳотда халқ иродасига таяниш ҳақиқий демократия белгисидир. Референдумнинг муваффақиятли якунланишига умид қиламиз ва Сингапур жамоатчилигини Ўзбекистондаги сўнгги воқеалардан хабардор қилишда давом этамиз.
И.Абдумаликзода, ЎзА