Арканзас штатининг собиқ губернатори Аса Хатчинсон Республикачилар партиясидан АҚШ президентлиги сайловида иштирок этишини эълон қилди ва мамлакатнинг собиқ Президенти Дональд Трампни қайта сайланиш режасидан воз кечишга чақирди.

“Мен бир қарорга келдим. Менинг қарорим шундай: АҚШ президентлигига ўз номзодимни қўяман”, – деган Хатчинсон ABC телеканалига берган интервьюсида.

Собиқ губернатордан Трампга қарши суд ишлари кетаётган бир пайтга унинг президентлик пойгасида иштирок этиши ўринлими, деб сўрашганда, Хатчинсон қатъият билан Трамп Америка Қўшма Штатларининг навбатдаги Президенти бўлмаслиги керак, деб жавоб берган.