Оқ уйда ташкил этилган демократия бўйича иккинчи халқаро саммитда АҚШ Президенти Жо Байден мамлакат дунё бўйлаб демократияни қўллаб-қувватлаш учун 690 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Маълумки, бундай маблағ, одатда, демократияга кўмаклашадиган самарали ва шаффоф бошқарув, матбуот эркинлиги, коррупцияга қарши курашиш, эркин сайлов ва технология соҳаларига йўналтирилиши лозим.

ОАВ ёзишича, саммитга дунёнинг 120 мамлакати раҳбари таклиф этилди. 73 давлат йиғилишнинг якуний декларациясини маъқуллади. 2021 йил бўлиб ўтган аввалги анжуманда Байден демократияни илгари суриш учун 400 миллион доллар ажратилишини маълум қилган эди.

ЎзА