Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси ташриф билан Хитойга жўнамоқда. Бу, Япония ташқи сиёсат идораси раҳбарининг 4 йил давомида илк ташрифи бўлади.

“1-2 апрель кунлари Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси ташриф билан  Пекинда бўлади. У Хитой ташқи ишлар вазири Цин Ган билан музокара ўтказади. Ушбу ташриф 2019 йил декабрдан буён  илк бор амалга оширилмоқда”, – деб хабар тарқатди Япония ташқи ишлар вазирлиги.  

2019 йилда Япония ташқи ишлар вазири Хитойга икки маротаба ташриф буюрган эди. Хусусан, февраль ойида Таро Коно Хитойга борган бўлса, декабрда собиқ бош вазир Синдзо Абэга ҳамроҳ бўлиб Кононинг  издоши Тосимицу Мотэги борган. Шундай буён  алоқалар телефон музокаралари билан чекланган.