Хитой АҚШ расмийларининг Тайванга ташриф буюришига қарши чиқди ва Вашингтонни орол билан ҳар қандай алоқадан огоҳлантиради. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин маълум қилди.
“Хитой Қўшма Штатлар ва Тайван ороли ўртасидаги расмий алоқаларнинг ҳар қандай шаклига қатъий қаршилик билдиради ҳамда Тайван маъмурияти вакилларининг қандай ном ва баҳона билан АҚШга қочиб кетишига қатъий қарши чиқади”, деди ТИВ вакили.
Мао Нин Пекин 29 март куни АҚШдан Белиз ва Гватемалага транзит ўтган Тайван маъмурияти раҳбари Цай Инвэннинг сафари билан боғлиқ воқеаларни диққат билан кузатиб боргани ҳамда давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишни айтган эди.
Дипломат таъкидлаганидек, Хитой Қўшма Штатлар ва Тайван ўртасидаги расмий алоқаларнинг ҳар қандай шакл, шунингдек, Вашингтон ва Тайбэй ўртасидаги “ягона Хитой” тамойилини бузадиган ҳар қандай алоқаларга қарши туради.
ЎзА