28-31 март кунлари Хитойнинг Хайнань провинциясида 22-анъанавий Боао Осиё форуми бўлиб ўтади.

Қирққа яқин давлат вакиллари иштирок этиши кутилаётган мазкур йирик тадбир доирасида эркин савдо портларини ривожлантириш глобал форуми ҳам ўтказилади.

“Углерод чиқиндиси нолга тенг бўлган Боао намойиш ҳудуди барпо этилиши ғояси навбатдаги форумнинг ўзига хослигини намоён этади”, – деб ёзди “CGTN” нашри. Анжуманга тақдим этилган 16 лойиҳа ҳавога карбонат ангидрид гази ажралиб чиқишини йилига 9 минг тонна камайтириш имконини беради.

Яна бир эътиборли жиҳат: тадбир давомида барча бино ва объектлар, транспорт воситалари қайта тикланувчи манбалардан олинган энергия ёрдамида ишлайди.

Г.Абдуллаева,

ЎзА