Дунёга машҳур кинорежиссёр Жеймс Кэмероннинг “Аватар: Сув йўли” картинаси якшанба куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтган 95- мукофотлаш маросимида махсус эффектлар йўналишида “Оскар”ни қўлга киритди.

Ушбу йўналишда ғолиб картина билан  “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ”, “Қора Қоплон: Ваканда асрлар оша”, “Бэтмен” ва “Топ Ган: Мэверик” кинофильмлари рақобатлашди.  

“Аватар: Сув йўли” performance capture технологиясидан фойдаланган ҳолда суратга олинган, натижада актёрлар экраннинг ўзида номаълум махлуқларга айланиб қолади. Режиссёр ушбу технологияни илк бор сув остида суратга олиш жараёнида қўллаган.

Мазкур фильмнинг бюджети 250 миллион доллардан ошади, касса йиғими эса 2 миллиард долларлик маррадан ўтди.