Хитой Раиси Си Цзиньпин Форс кўрфази давлатлари ва Эронни бу йил Пекинда саммит ўтказишга таклиф қилди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Газетанинг ёзишича, бундай таклифни Хитой раҳбари 2022 йилнинг декабрида Риёдда бўлиб ўтган Араб-Хитой саммити ишида билдирган эди. Эрон расмийлари вакиллари “бир неча кундан кейин” бундай учрашувда иштирок этишга рози бўлган эдилар.
Нашр хабарида, Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари – Баҳрайн, Қувайт, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ва Эрон ўртасида илк марта саммит ўтиши тўғрисида хабар берилмоқда, у шу йилнинг ўзида ўтказилиши аниқ, дейилади.
Ўтган ҳафта Пекинда бўлиб ўтган музокараларда Эрон ва Саудия Арабистони дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олган эдилар. Теҳрон ва Риёд суверенитет ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига содиқ эканини, савдо, иқтисодиёт, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни тиклашга келишиб олганликлари қайд этилган эди.
ЎзА