Туркия Олий сайлов кенгаши 14 майда бўлиб ўтадиган умумий сайловда қатнашиши мумкин бўлган 36 сиёсий партия рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Кенгаш шу куни жараён соат 08.00 да бошланиб, 17.00 да якунланиши ҳақида қарор қабул қилди.

Анъанага кўра, охирги сайлов участкаси ёпилгач, овоз санай бошланади ва ҳар бир баёнот кўриб чиқиш учун Кенгашга тақдим этилади.

Қайта ишланган бюллетенлар тўғрисидаги маълумот реал вақт тартибида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилади.

Дарвоқе, президентликка номзодлар ва парламент таркиби бўйича овоз бериш 14 май куни бирга ўтказилади. Биринчи турда давлат раҳбарлиги учун ҳеч бир номзод 50 фоиздан кўп овоз ололмаса, иккинчи босқич 28 май куни бўлиб ўтади.

ЎзА