Ли Цян Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг янги Бош вазири этиб сайланди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Хитой халқ вакиллари кенгаши сессиясининг 2936 нафар делегати Ли Цян номзодини қўллаб-қувватлади, 3 киши қарши овоз берди, саккиз нафар делегат бетараф қолди.

Номзодни сессия иштирокчиларига Хитой Раиси Си Цзиньпин тақдим этди.

Сўнгги ўн йил давомида Вазирлар Маҳкамасига раҳбарлик қилган Ли Цян мазкур лавозимда Ли Кэцян ўрнини эгаллади.

Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазирининг ваколат муддати беш йил этиб белгилаган. Унда қайта сайланиш имконияти ҳам бор.

ЎзА