Конституция лойиҳасида 18 миллиондан ортиқ ёшларимиз масаласига ҳам эътибор берилиб, уларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш давлатнинг конституциявий мажбурияти экани белгиланмоқда. Бош қомусимизда ёшлар учун алоҳида боб ажратилмоқда.
Ота-оналарнинг фарзандлари вояга етгунига қадар нафақат боқиш ва тарбиялаш, балки уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши учун ғамхўрлик қилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, ёшларни ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш давлатнинг мажбурияти сифатида белгиланмоқда. Бу эса ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш ва ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун улкан имконият яратади.
ЎзА