Бу мамлакатдаги жами истеъмолчиларнинг 40 фоизини ташкил этади, деб ёзмоқда «La Nacion» газетаси.

Келиб чиққан ёнғиннинг электр таъминотига зарар келтириши туфайли Аргентинанинг бир нечта провинцияси ҳамда пойтахт ҳудудининг қатор туманлари зимистонга айланди. Хавфнинг олдини олиш мақсадида “Атуча I” АЭСининг  хизмат кўрсатиш фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилган. 

“Мамлакат бўйича жами истеъмолчиларнинг 40 фоизи  чироқсиз қолди, бу 20 миллион киши қоронғуда ўтирибди, деганидир”, – деб ёзмоқда ОАВ.

Шу кунларда Аргентинада айни саратон. Мамлакатнинг аксарият минтақаларида термометр таёқчаси 40 даражани кўрсатмоқда, дейилади хабарда.