Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” мажмуасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтига асос солинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси борасида ўзаро ҳамкорлик” мавзусида халқаро конференция бошланди.

Конференция Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда 20 га яқин хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи ваколатли органлари ҳамда халқаро бирлашма вакиллари, жумладан, Португалия, Сербия, Венгрия, Туркия, Озарбайжон, Россия, Таиланд, Марокаш қироллиги, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатлари Омбудсманлари ҳамда халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

Шунингдек, тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Олий суд, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари қатнашмоқда.

 

Ғ. ҲАСАНОВ,  

А. ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА