Хитой ва Тожикистон чегарасида 7,2 магнитудали зилзила юз берди.
Бу ҳақда 23-февраль, пайшанба куни Хитой сейсмологик тармоқ марказида (CENC) маълум қилинди.
Ер силкинишлари Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур мухтор вилояти ва Тожикистон шарқидаги Тоғли Бадахшон мухтор вилояти чегараси яқинида қайд этилган.
АҚШ Геология хизмати (USGS) зилзила магнитудаси 6,8 баллни ташкил қилди.
Зилзила эпицентри Тожикистоннинг Мурғаба қишлоғидан 67 км ғарбда жойлашган, дейилади хабарда.
ЎзА