Бирлашган Араб Амирликларида от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтаётган “Sharjah Ruler Cup” халқаро турнирида ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев муваффақиятли иштирок этмоқда.

Баҳсларнинг дастлабки кунги мусобақасида ҳамюртимиз «Quintair» лақабли тулпорда 155 сантиметр баландликдан сакраш машқини жарима очколарсиз бажарди. Мазкур кўрсаткич Абдуллаевга халқаро турнирнинг медаллари учун курашиш имкониятини яратди.

Энди моҳир чавандозимиз совринли ўринлар учун баҳс олиб боради.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА