Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Хабарда айтилишича, Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Қайд этилишича, мамлакатимизда волейбол спорт тури бўйича маҳоратли спортчиларни камол топтириш, юртимизда ўтказиладиган чемпионатлар савиясини янада ошириш, халқаро майдонда мамлакатимиз волейбол жамоаларининг иштирокини тизимли тарзда ташкил этиш, Олимпия ва қитъа ўйинларида волейболчиларимизнинг иштирокига эришиш давр талаби саналади.

Йиғилиш давомида федерация томонидан ўтган йилларда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар айтиб ўтилиб, келажакдаги режалар белгиланди.

Ўзбекистон волейбол федерацияси ижроия кенгашининг янги таркиби делегатларга таништирилди. Йиғилишда ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов федерация раиси лавозимига сайланди.

ЎзА