Шу кунларда Францияда тоғ чанғиси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 30 га яқин мамлакат терма жамоалари қаторида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда.

Кеча ҳамюртларимиз мусобақанинг гигант слалом дастуридаги саралаш босқич баҳсларида ўз омадларини синаб кўришди.

Жаҳоннинг энг кучли спортчилари қатнашган баҳслардан ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев муваффақиятли ўтди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Арман Гаюпов, Медет Назаров ва Раъно Имонқуловалар саралаш босқичида жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлашди.

Бугун, 17 февраль куни жаҳон чемпионатининг гигант слалом дастурида Комилжон Тўхтаев 100 нафар номдор спортчилар қаторида медаллар учун курашни давом эттиради.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА