Янги Зеландия ҳукумати «Габриэль» тропик довули оқибатларини тугатиш учун бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этди, деб ёзмоқда ТАСС агентлиги Янги Зеландиянинг фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича вазири Киран Макэналти маълумотларига таяниб.
“Бу мамлакат тархида учинчи бор эълон қилинаётган фавқулодда ҳолат режими бўлди”, — дейилади вазирнинг ҳукумат сайтида эълон қилинган баёнотида.
Вазирликнинг маълум қилишича, кўрилган чоралар минтақаларда табиий офатдан энг кўп жабр кўрганларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради, уларга қўшимча захиралар тақдим этади, қолаверса талафотларни бартараф этиш чоралари рўйхати аниқлаб олинади.
Аввалроқ фавқулодда ҳолат Янги Зеландиянинг фақат довул ёпирилган шимолий оролида эълон қилинган эди. Оролдаги йирик шаҳар Окленд ва унинг атрофидаги 18,5 минг уй электр энергиясиз ва алоқасиз қолди, жамоат транспорти, шаҳарда қатнайдиган поездлар ва аэропорт фаолияти тўхтади. Минтақадаги кўплаб мактаблар, болалар боғчалари, кутубхоналар ва спорт заллари ёпиб қўйилди.