НАТО бош котиби Йенс Столтенбрегнинг фикрича, Туркия Швеция билан Финландиянинг альянсга биргаликда қабул қилинишини ратификация қилиши керак.
«Финландия ва Швеция НАТОнинг Мадриддаги саммитида аъзоликка кириш бўйича биргаликда ариза ташлаганди. НАТО аъзолари ушбу икки мамлакатни альянсга қабул қилинишини маъқуллаган, сўнгра уларнинг аъзо бўлиши бўйича иттифоқчилар томонидан протокол имзоланди», – деди Столтенберг ушбу масалада ўз позициясига изоҳ берар экан.
Унинг эслатишича, протоколни 28 та мамлакат аллақачон имзолаган. «Энди бу масалада Туркия бир қарорга келиши керак, яъни битта аризани ратификация қиладими ёки мен тавсия қилганимдек иккаласини ҳам. Бу қарор НАТОники эмас, балки Туркияники ҳисобланади.
Меннинг ҳисоблашимча, иккала мамлакат ҳам НАТО аъзоси бўлишга тайёр», – дея таъкидлади бош котиб.
У шунингдек, 16 февралда Туркияга жўнаб кетишини, у ерда Анқара билан Швеция ва Финландиянинг альянсга аъзо бўлишини ратификация қилиш масаласини муҳокама этишини маълум қилган.