Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда аҳолини қизиқтираётган саволларга жавоб берилди.

Қайд этилишича, уй  сносга тушган ёки тушмаганини билиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Кўчмас мулк бўлимидан Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш хизматини танлаб ариза берилади.

Ариза 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва маълумотнома тақдим этилади. Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, мутахассиснинг сўзларига кўра, сотиб олинган ерга уй қуриш учун  аввал ернинг ўзини кадастр паспорти шакллантирилади. Кейин ер давлат рўйхатидан ўтказилади. Шундан сўнг қурилиш лойиҳасига туман қурилиш бўлимларидан рухсат олинади. Қурилиш қиланади. Қурилган иморатни фойдаланишга қабул қилиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади. Ўша мурожаат асосида  кўчмас мулкнинг кадастр ҳужжати расмийлаштирилади ва фуқарога кадастр паспорти берилади ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ауцион савдолари орқали ер участкаси ютиб олинганида ерни ким ўлчашига аниқлик киритиш учун Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман шаҳар филиаллари ёки қурилиш бўлимларига мурожаат қилинади. Уч иш куни давомида ер  ўлчаб берилади.

Кадастр агентлиги томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини текшириш учун жисмоний ва юридик шахсларга имконият яратилган. Бунинг учун davreesrt.uz порталига кирилади. Бунда 3 хил шаклда маълумотларни текшириш мумкин:

•  Кадастр рақами орқали;

•  солиқ тўловчининг идентификация рақами орқали;

•  жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами орқали.

Кўчирма олишни истаган фуқаролар учун сайт орқали ягона интерактив давлат хизматлари порталга ўтиш имконияти ҳам мавжуд.

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА